Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда инновацион ривожланиш стратегияси муҳокамаси ўтказилди
28 сентябрь 2018 г 2 787 Комментарии: 0
Жиззах политехника институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси ва қўмита аъзолари "Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси: Талабалар коллоквиуми” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари Қўмитасининг раиси ўринбосари Эркин Холбўтаев олиб борди.
InfoCom.uz журнали бош редактори Александр Сучков ҳам иштирок этди ва журналнинг янги сонидан институт АРМига 20 нусҳа тақдим этди.
Шунингдек, қўмитанинг раиси Илхом Абдуллаев институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Сирожиддин Тавбоев билан "Архитектура ва қурилиш” факультети жамоасига 2200 ақш долларилик "AutoDesk 3D max Design” лицензияли дастурий маҳсулотини топшириш бўйича келишув тузилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!