» » Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар Жиззахда иш бошлади

Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар Жиззахда иш бошлади

25 сентябрь 2018 г 3 788 Комментарии: 0

26-27 сентябь кунлари Жиззах вилоятида “Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги бўлиб ўтадиган тадбирлар олдидан брифинг ташкил этилди. Унда ҳафталик доирасида ташкил этиладиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Брифингда АКТ ҳафталиги доирасида “Ахборот технологиялари — болалар учун” хайрия акцияси ташкил этилгани, унда вилоятдаги 3 та ўқув муассасасига жиҳозланган компьютер синфлари фойдаланишга топширилгани ҳақида маълумот берилди. Шароф Рашидов туманининг 17-умумтаълим мактаби, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номли мактаб интернати, Фориш туманининг 72-умумтаълим мактабида 10 тадан компьютер, кўп функцияли қурилма ва оптик проектор билан жиҳозланган синф хоналари ташкил этилди. Ушбу компьютер синфлари “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси томонидан оптик толали тармоқ орқали бир йиллик бепул интернет хизматига уланди.

Ҳафталик доирасида “Жиззах вилоятида инновация, инвестиция ва ахборотлаштириш” минтақавий форуми,  Жиззах ICT Expo 2018 ахборот коммуникация технологиялари ҳудудий кўргазмаси, “Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ёшларнинг иштироки” талабалар колоквиуми бўлиб ўтади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!