Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах давлат педаогогика институти ректори ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилди
06 апрель 2019 г 2 754 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш қаторида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Book challenge” лойиҳаси давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.
Китоб ҳам таълим, ҳам тарбия калити. У, биринчи навбатда, кишининг иродасини мустаҳкамлайди, фикрлашга, фикрларини жонлантириб, тасаввур қилишга ўргатади. Энг муҳими, китоб инсоннинг ички дунёсига нур олиб киради. Мутолаага меҳр қўйган, китоб билан ошно тутинган инсоннинг кўнглига хотиржамлик, маънавий оламига эса, гўзаллик ошуфта бўлади. Шу маънода, аҳоли ўртасида китобхонликни ривожлантириш кони фойда ҳисобланади.
Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдуғани Холбеков ҳам мазкур лойиҳа доирасида ўзи таҳсил олган Зомин туманидаги
12-умумтаълим мактаби кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан иборат 50 дан ортиқ китоб жамланмасини совға қилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!