Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Китоб челленж»: ташаббусни вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари ҳам давом эттирмоқда
01 апрель 2019 г 2 090 Комментарии: 0
19 март куни ўтказилган йиғилишда президент Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган, китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббуси тобора кенг қулоч отмоқда.
Турли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари ўзлари ёшликда таълим олган ўрта таълим муассасаларига китоб тақдим этишмоқда.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуазимов ҳам ўзи ўқиган Зарбдор туманидаги 17-мактабга 50 дан ортиқ китоблар жамланмасини совға қилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!