Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида “Дала маданияти – фермер мажбурияти” бўйича семинар ўтказилди
28 февраль 2023 г 726 Комментарии: 0
Зафаробод туманида Синдаров номли СИУ ҳудудидаги “Фориш йўллари” фермер хўжалигида “Дала маданияти – фермер мажбурияти” шиори остида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов, туман ҳокими қишлоқ ҳўжалиги тизимига алоқадор вилоят ташкилот раҳбарлари, туман ҳокимликларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туман сектор рахбарлари ва фермер ҳўжаликлари рахбарлари иштирок этди.
Семинар давомида О.Ш.Ашурматов тумандаги “Дала маданияти – фермер мажбурияти” шиори остида бошқа фермер хўжаликларига ўрнак бўлаётган фермер хўжалиги рахбарларини вилоят ҳокимининг ташаккурномасини ва эсталик совғаларини топширди.
Семинар иштирокчилари ва фермер хўжалиги рахбарлари Фориш йўллари фермер хўжалиги томонидан “Дала маданияти – фермер мажбурияти” шиори остида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Бундан ташқари семинарда иштирок этган мутаҳасислар томонидан фермер хўжалиги рахбарларига ғалла майдонларини бегона ўтлардан, зараркунандалардан тозалаш юзасидан тегишли тафсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!