» » Мирзачўлда тут ҳамда ток кўчатлари ва қаламчаларини экиш тадбири ўтказилди

Мирзачўлда тут ҳамда ток кўчатлари ва қаламчаларини экиш тадбири ўтказилди

24 октябрь 2022 г 1 017 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси туман экология бўлими билан ҳамкорликда ихота сифатида тут ҳамда ток кўчатлари ва қаламчаларини экиш агротехникасига бағишланган илмий-амалий семинар ва кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Туманнинг "Дилмурод-шод" фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилган семинарда Республика фермерлар кенгаши вакиллари, экологлар, тажрибали ҳосилотлар, фермерлар ва фаол ёшлар иштирок этдилар. Семинарда дала майдонлари четида тутзорларни ташкил этиш, шунингдек, ток кўчатлари ва қаламчаларини экишда илғор тажрибалар билан ўртоқлашилди.

- Тут кўчатларини экиш учун алоҳида майдон талаб этилмайди,- дейди туман фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси бош агрономи Тоғаймурод Абдуллаев.
- Якка тут кўчатлари йўл, ариқ, зовур, дала майдонлари четларига экилади. Бунда чуқурча 25-30 см чуқурликда ковланади. Бу усулда экилган тут кўчатлари дала эеинларини совуқ уришидан ва гармсел иссиғидан сақлайди, қишлоқ хўжалиги экинлари иқлимини яхшилашга имкон яратади. Шунингдек, тутнинг бақувват илдизлари ариқ ва зовурлар тупроғини емирилишдан сақлайди. Умуман олганда тутзорлар тупроқ, сув ва шамол эррозиясининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиб, экологик барқарорликни таъминлашга ёрдам беради.

Дарҳақиқат, тут кўчатини ерга қадаш бир хайрли ва фойдали иш бўлса, то униб-ўсиб кетгунча уни парваришлаш, вақтида суғориш бу савобнинг иккинчи катта қисмидир. Шунинг учун ҳам Мирзачўлнинг жазирама иссиғида кўчатлар қуриб қолмаслигининг чоралари ҳозирдан кўрилмоқда.
- Пахта майдонларини суғориш учун фойдаланиладиган сувдан тутзорлар кузгу уйқуга кетишдан олдин бир бор суғорилади, - дейди бош агроном.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!