Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» ҳақида маълумот берди (видео)
01 декабрь 2021 г 1 171 Комментарии: 0
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклигини таъкидлади.
Йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, Жиззах вилоятида Умум фойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига, Қишлоқ хўжалиги ераларига ихота сифатида, Фермер хўжалиги дала четларига, Ижтимоий соҳа (мактаб, касалхона ва ўқув юртлари) объектлари ва ташкилотлар ҳудудларида, Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида, Хорижий ва қўшма корхоналар ҳудудларида, Туман (шаҳар)лардаги ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлари ҳамда саноат ва қурилиш корхоналарида, Туман (шаҳар)лардаги ҚФЙ, МФЙ ҳудудлари ва объектлар ҳудудларида 2021 йил ноябр-декабр ойларида ва 2021 йил баҳор мавсумида жами 15 млн. 840 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш топшириғи берилган.Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган брифингда Жиззах вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Мустақим Дўсбеков маълумот берди.
Шундан жорий йил ноябрь-декабрь ойларида 5 млн. 940 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 5 млн. 190 минг донадан зиёд манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчалари экилди.
Мазкур фармойишнинг 2-иловасида Жиззах вилоятида экиш учун етказиб бериладиган кўчат ва қаламчалар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан 2 млн. 689 минг дона, кўчатчилик фермер хўжаликлари томонидан 5 млн. 977 минг дона, Академик М.Мирзаев номидаги ИТИнинг ҳудудий филиаллари томонидан 203 минг дона ва бошқа тадбиркорлар томонидан 6 млн. 970 минг дона етказиб берилиши қайд этилган.
Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан бугунги кунга қадар корхона ва ташкилотлар билан 12 млрд. 150 млн. сўмлик шартномалар имзоланиб, 200.0 млн. сўмлик манзарали ва мевали кўчатлар етказиб берилди. Хўжаликларда шартномалар тузиш ва кўчат етказиб бериш ишлари давом этмоқда.
Ўрмон хўжаликларида 2021 йилда 21 га майдонда ниҳолхона ва 27 га мйдонда кўчатхоналар ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 40 хил турдаги 10 млн. дона дан зиёд манзарали, мевали дарахт ва буталар ниҳол ва кўчатлари парваришланмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!