Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда Олтиариқ усулида узум етиштириш йўлга қўйиладими?
12 сентябрь 2022 г 656 Комментарии: 0
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов ҳудудларда бўлиб, фермер хўжаликларида ва аҳоли томорқаларда амалга оширилаётган кузги дала ишлари билан яқиндан танишмоқда.
Жумладан, Жиззах вилоятига ташриф давомида бир қатор туманларда, хусусан, Арнасой тумани аҳолисини қизиқишлари ва таклифларини ўрганди. Партия етакчиси уларнинг ташвиш ва қувончлари билан танишди. Мисол учун, «Бобур» маҳалла фуқаролар йиғини Янги Ўзбекистон кўчасида яшовчи Эшпўлат Умрзоқов хонодонидаги 0.02 га майдонга экилган 60 туп лимон кўчатлари ва вайш усулида экилган узум кўчатлари билан танишиб, ушбу жойда 0.04 га майдонга Олтиариқ усулида узум етиштириш, 0.02 майдонга тўқсонбости усулида саримсоқ пиёз етиштириш буйича таклиф ва тавсияларини берди.
Шунингдек, Муродов Ахмад хонодонидаги 0.04 га майдондаги иссиқхонага экилган бодрингларни ҳам кўздан кечирди. Маҳалладаги ушбу икки хонадонда намуна тарзида семинар ўтказишни таклиф қилди ва туманда камида 500 та хонадонда узум кўчатлари ва 500 та хонадонга анор кўчатларини етиштириш бу билан худудда узумчилик ва анорчиликни ривожлантириш хамда туманда 3000 та хонадонда тўқсонбости усулида кўкат ва саримсоқ пиёз экиш, камида 1000 та хонадонда паррандачиликни ривожлантириш тўғрисида таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.
Шундан кейин тумандаги Оқбулок СИУ худудидаги “Холиқ бобо дуоси” фермер хўжалиги худудидаги 8.0 га майдонга экилган узум кўчатлари хамда 6.0 га майдонга интенсив усулда экилган боғларни кўздан кечирди. Ушбу фермер хўжалиги рахбари Карим Холиқов билан суҳбат давомида хўжалик худудидан 50 тонна сиғимда музлатгич куриш ва интенсив усулида ташкил килинган балиқ боқиш ҳовузи атрофидан агро туризм маскани ташкил қилиш бўйича ўз таклифлари бериб ўтди.
Айни вақтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда аҳоли билан амалий ишларини давом эттирмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!