» » Республика ишчи гуруҳи Ғаллаоролда томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

Республика ишчи гуруҳи Ғаллаоролда томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

20 май 2022 г 721 Комментарии: 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ғаллаорол туманида бўлиб, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, яқинда иш бошлаган тумандаги “Ғаллаорол Ҳумо Агро Томорқа хизматлари” масъулияти чекланган жамияти аъзолари фаолияти билан яқиндан танишдилар. 10 нафар киши бандлиги таъминланган мазкур жамиятда айни пайтда паррандачилик ва қуёнчилик фаолияти йўлга қўйилган. Корхона раҳбари Элёр Ҳайдаров мулоқот чоғида янги  лойиҳалар устида иш олиб бораётганини ҳикоя қилиб берди. Тадбиркор 250 тоннали музлатгич қуриш, ем ишлаб чиқарадиган цех фаолиятини ишга тушириш, 30 сотих майдонда иссиқхона барпо этиш, шунингдек, тухум етиштириш мақсадида “Қора шаҳзода” деб номланган товуқ турларини кўпайтириш каби лойиҳаларни бошлаб юборган. Ҳисоб китобларга кўра режа қилинган барча лойиҳалар амалга оширилиши учун 6 миллиард 200 миллион сўм маблағ талаб қилинади. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса яна ўнлаб янги иш ўринлари бунёд этилади.

Мулоқот чоғида ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорнинг янги лойиҳасини  ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Бугунги кунда Ғаллаорол  туманида 3295 та деҳқон хўжаликлари ва 24306 та томорқа ер эгаларида жами 4203 гектар томорқа ер майдонида фаолият олиб бормоқдалар.

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги ўрганишлар давомида тумандаги “Маданият” ҚФЙ 2-Қангли қишлоғида бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишди, уларга керакли маслаҳатлар беришди. Туманда ташкил қилинган томорқа хизматлари аҳоли томорқаларида экин экишга кўрсатаётган кўмаклари, уруғлар, кўчатлар етказиб беришдаги амалий ёрдамлари билан қизиқишди.  Акром Қораев хонадонида бўлиб, унинг томорқасини кўздан кечиришди. Хонадон эгасининг таъкидлашича оила аъзолари томорқадан 20 миллионгача соф даромад олишмоқда.

Очиқ, самимий суҳбат чоғида хонадон эгаларига томорқачилик орқали олаётган даромадни ошириш учун зарур бўлган кўмак кўрсатилиши, жумладан, фаолиятини кенгайтириш ва иссиқхоналар ташкил қилиш истагида бўлган томорқачиларга имтиёзли кредитлар ажратиб берилишида амалий ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди.

Мулоқотлар чоғида туманда кафтдек ердан катта даромад олаётган томорқачилар фаолиятини янада оммалаштириш , бу борада мутасадди ташкилотлар билан бирга депутатлар, партия фаолларига юклатилган масъулият ҳақида алоҳида сўз юритилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!