» » Зарбдорда томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Зарбдорда томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

29 март 2022 г 859 Комментарии: 0

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раис ўринбосари З.Мустафақулов, Жиззах вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Д.Норалиев ва бошқалар Зарбдор туманида томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

Улар туманнинг “Оқбулоқ” маҳалласида  бўлиб, Акмал Қодиров оиласининг 15 сотихлик иссиқхонасида томчилатиб суғориш усулида булғор қалампири етиштириш тажрибаси билан танишди. Иссиқхонада йилига 3 марта ҳосил олинмоқда ва оила йилига ўртача 35-40 миллион сўм даромад олмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Хабибулла Муталов хонадонида 350 дан зиёд парранда парваришланмоқда. Оила келгусида етиштирилган жўжаларни  кам таъминланган ва темир дафтарига киритилган маҳалладошларига бепул тарқатишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма “Оқбулоқ” маҳалласи аҳолисини ичимлик суви ва томорқани суғориш учун керакли миқдорда сўм билан таъминлашни яхшилаш мақсадида артезиан қудуқ қазиш учун субсидия ажратди.

Оби-ҳаёт етарлича бўлса, деҳқончиликда ҳосилдорлик ҳам яхши бўладида. Буни туманнинг “Андижон” қишлоғи мисолида кўриш мумкин. “Андижон” қишлоғида яшовчи Файзулла Хўжабердиев оиласи 25 сотихда деҳқончилик қилмоқда. Олма, нок, ўрик, анор, шафтоли дарахтларидан иборат боғ яхши ҳосил бермоқда.1,5 сотихлик иссиқхонада лимон дарахтлари ва 350 дона помидор кўчати парваришланмоқда. Бундай омилкорликни маҳалладаги ҳар бир оила мисолида кузатиш мумкин.

Учрашувда иштирокчиларга томорқачиликни ривожлантириш, бу борада яратилган шароитлар, берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!