» » Янгиободда артезиан қудугларидан, дехкон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди

Янгиободда артезиан қудугларидан, дехкон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди

11 август 2022 г 432 Комментарии: 0

Янгиобод туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан артезиан қудугларидан, дехкон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев, кенгашнинг туман бўлими ходимлари ва агрономлари иштирок этишиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқа майдонларида замонавий сув тежовчи воситалардан фойдаланиш, ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш юзасидан атрофлича тавсияларини беришди.

Семинар давомида ўз томорқасидан намунали фойдаланаётган хонадонлар кўздан кечирилиб, фикр алмашинди. Шунингдек, ўзаро суҳбатлар чоғида томорқадан самарали фойдаланиш, экинларни парваришлаш агротехнологиялари, сувдан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!