» » Янгиобод туманида томорқа ер эгалари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Янгиобод туманида томорқа ер эгалари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

06 апрель 2022 г 604 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги Сармич МФЙ, Жўлангар қишлоғида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва бу борада яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида тегишли соҳа вакиллари, тажрибали фермерлар, маҳаллада ташкил этилган томорқа хизматлари ва томорқа ер эгалари иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вилоятдаги вакиллари ҳам иштирок этишиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш юзасидан атрофлича тавсияларини беришди.

Шунингдек, томорқа ер эгаларининг мазкур соҳадаги замонавий тажрибаларини янада ошириш мақсадида услубий қўлланмалар тарқатилди.

Семинар давомида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғарма маблағлари ҳисобидан кредит асосида ҳудуд иқлимига мос бўлган 2 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилиб, томорқада фойдаланиш учун зарур бўлган мотокултиватор ва бошқа анжомлар ҳам кредит асосида берилиши тушунтирилди.

Куннинг иккинчи ярмида семинар маҳалладаги ўз томорқасидан намунали фойдаланаётган хонадонлардан бирида давом этди. Ўзаро суҳбатлар чоғида иссиқхоналардан фойдаланиш, унга экилган экинларни парваришлаш агротехнологиялари, иссиқхонада бир вақтда бир неча хил экин экиб, ердан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!