» » Зарбдор туман ихтисослаштирилган мактабининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

Зарбдор туман ихтисослаштирилган мактабининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

04 март 2023 г 413 Комментарии: 0

Мактабнинг очилиш маросимида Зарбдор туман ҳокими Рузиев Зафар ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бўлим бошлиғи Шоҳида Дамановалар иштирок этиб, туман аҳли ва ўқувчиларни мазкур янги таълим даргоҳи билан табриклади.

Бу ердан буюк аждодларимизга мос янги замон авлодлари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Ушбу мактабда 336 нафар ўқувчилар учун қулай шароит яратилди. 21 та ўқув, лаборатория синфлари, спорт зал ва тадбирлар ўтказиладиган зал керакли жиҳозлар ҳамда техник воситалар билан таъминланди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!