» » Дўстлик туманида ихтисослаштирилган мактаб очилди

Дўстлик туманида ихтисослаштирилган мактаб очилди

28 декабрь 2022 г 637 Комментарии: 0

Дўстлик туманида ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди. Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Давлат раҳбари томонидан ёшларни интеллуктуал жиҳатдан етук кадрлар бўлиб етиштиришда амалга ошираётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори халқ таълими тизимидаги янгиланишлар кўламини кенгайтириб юборди.

Мазкур Қарорга асосан республикамизда ташкил этилган илк Президент мактаблари кўплаб иқтидорли ёшларга ўз қучоғини очди.

Шунингдек, ҳудудларда яшаётган билимли, иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш, уларга кенг имконият яратиш мақсадида 2022 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Дўстлик Ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Мазкур Ихтисослаштирилган мактаб 456 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, уларга 35 нафар педагоглар таълим-тарбия беришади.

Мактабда замонавий ахборот-технологиялари билан таъминланган ўқув хоналари мавжуд.Бу ерда ўқувчилар аниқ ва табиий фанлардан ташқари спорт ва ижодий, хорижий тиллар тўгаракларида янги билим ва кўникмаларни эгаллашади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!