» » Жиззах вилояти ҳокими Президент мактабида "Билимлар куни" тадбирида иштирок этди

Жиззах вилояти ҳокими Президент мактабида "Билимлар куни" тадбирида иштирок этди

05 сентябрь 2022 г 471 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилоятининг ҳар бир ҳудудидаги ўрта таълим мактаблари, Президент ва ижод ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларида "Билимлар куни" нишонланди.

Жиззахдаги Халқ таълими тизимидаги 553 та мактаблар бошланаётган янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Таълимга бўлган эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида 2022 йилда Жиззах шаҳрининг ўзида 5 та янги мактабларни қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур таълим муассасаларини 5148 та ўқувчиларга фойдаланишга топширилиши каби тарихий воқеани вилоятимизда мусатақиллигимизни ўтган 31 йилида кузатилмаганини айтиш жоиздир.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларида ҳам ёшларнинг таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Жиззах шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!