» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев адиблар мактабида "Мустақиллик дарси"ни бошлаб берди (фото)

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев адиблар мактабида "Мустақиллик дарси"ни бошлаб берди (фото)

04 сентябрь 2019 г 3 344 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.

Мактаб педогогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан ташкил этилган учрашувда, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, унинг нақадар олий неъмат эканлиги ва бу неъматнинг қадр –қиммати, уни авайлаш, асрлар оша авлодларимизга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шу билан биргаликда бугунги кун тараққиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимиз равнақ топишида барча соҳаларда олиб борилаётган жадал ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Хусусан, таълим ва тарбия тизимидаги ислоҳотлар, халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, етишиб келаётган ёш авлодни ҳақиқий комил инсон этиб тарбиялаш Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек юртимиз олдидаги энг устивор вазифа ҳисобланади.

Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бугунги кунда 20 нафар ўқитувчи 150 нафар ўқувчиларга таълим тарбия бериб келишмоқда. Бу йил ўқувчилар сони яна 30 нафарга кўпайди.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг “Бешта ташаббус кириб бормаган мактаб ривожланмайди” – деган фикрларининг нечоғлик салмоқли эканлиги, бу фикр замирида ҳам маънан, ҳам жисмонан етук бўлган ватанпарвар фарзандларни тарбиялаш масаласи турганлигини, ҳар бир муаллим юксак педагогик маҳорат билан сабоқ беришлари ва ўзгаришларни ўзларидан бошлашлари - бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Вилоят ҳокими иштирок этган “Мустақиллик дарси”да кўзи ёниб турган болажонларимиз мамлакатимизнинг эртаси, бугунги олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг давомчиси ва буюк аждодларнинг муносиб авлоди, бу жаннатмакон юртнинг ҳақиқий меросхўри эканлигини ва улар учун барча шарт – шароитларни яратиш барчанинг зиммамиздаги муқаддас бурч ва вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!