Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
01 июль 2019 г 9 304 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасининг янги раҳбарини таништирди.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб вилоят Халқ таълими бошқармасига раҳбар сифатида Садриддинова Дилфуза Рўзиқуловна таништирилди.
Дилфуза Садриддинова 1972 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, 1994 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини математика, физика фани ўқитувчилигидан бошлаб, 2004 йилдан 2019 йилгача Жиззах шаҳри 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!