Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИДА
12 сентябрь 2018 г 3 091 Комментарии: 0
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида янги ўқув йили эсда қоларли воқеа билан бошланди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев ижод мактабининг — ўқувчилари билан "Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказган Мустақиллик дарси болаларга бир олам унутилмас таассуротларни ҳадя этди. Вилоятимиз раҳбари ишлаб чиқариш жараёнларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида фикр юритар экан, "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” давлат дастурлари ҳудудларимизга кўркам қиёфа бағишлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, таълимга, ижод мактабларига бўлган эътибор йил сайин кучайиб бораётганлиги, вилоят маркази — Жиззах шаҳри улкан қурилиш майдонига айланаётганлигига тўхталди. Очиқ, шаффофлик асосида ўтказилган тест синовлари якунлари, вилоятнинг экспорт салоҳияти ва бошқа жиҳатларга мустақиллик дарсида алоҳида эътибор қаратилди.
Мустақиллик дарсидан сўнг вилоят ҳокими мактаб-интернатнинг синфхоналари, ахборот-ресурс марказини кўздан кечирди. Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинарида тингловчи сифатида иштирок этган ўқувчилар, янги ўқув йили муносабати билан ижод мактабига келган ота-оналар, педагоглар билан дилдан суҳбатлашди.
Турсунбой КАМОЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!