» » Фориш туманида янги ўқув йили қандай бошланди?

Фориш туманида янги ўқув йили қандай бошланди?

12 сентябрь 2018 г 3 612 Комментарии: 0

Фориш туман таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.

Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.

33-умумтаълим мактаби туманимиздаги атоқли таълим муассасаларидан бири. Таълим муассасасида 727 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 40 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Олим Жўраев кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг туман ҳокими Абдивали Мустанов тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг йигирма етти йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.

Тантанали тадбирдан сўнг барча ўқувчилар синфларга йўл олди. Туман ҳокими мактабнинг 10 -«Б» синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Мустақиллик – энг улуғнеъмат. Мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳонҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.

Шунингдек, келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳиссақўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади, – туман ҳокими.

Мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 95 нафар ўғил-қизларга 12 номдаги ўқувқуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанли равишда топширилди.

Шунингдек, янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчилар, олимлар, депутатлар иштирок этдилар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!