» » Арнасойда ихтисослаштирилган мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Арнасойда ихтисослаштирилган мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда

19 июль 2022 г 709 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда туман ҳудудида 456 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш мақсадида туманнинг Янгибўстон МФЙ ҳудудида жойлашган Касб-ҳунар коллежи талаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб талаблари асосида 9,2 млрд. сўм маблағ эвазига қайта реконструкция қилиш режалаштирилиб, лойиҳачи сифатида "ATLANT ARCHITECTS GROUP" МЧЖ қурилиш ишларига "INVEST FINANS STROY" МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётир,

Пудратчи "INVEST FINANS STROY" МЧЖ томонидан объектда демонтаж ишлари босқичма босқич амалга оширилмоқда. Бундан ташқари бинонинг фасад қисмида дераза ромлари тўлиқ ўрнатилди, фасадни сувоқ қилиш учун сим сеткалар ўрнатилиб сувоқ ишларига тайёрланмоқда ҳамда бино атрофида ободонлаштириш ишлари самарали йўлга қўйилган

Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!