» » Вилоят ДСБ Ахборот хизмати намойиш этади: “Жиззах лойиҳалари” (Видео)

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати намойиш этади: “Жиззах лойиҳалари” (Видео)

16 июнь 2022 г 779 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси “Жиззах лойиҳалари” номли янги саҳифага қўл урмоқда. Мазкур саҳифа орқали биз Жиззах вилояти ҳудудида амалга оширилаётган ижтимоий, ишлаб чиқариш лойиҳалари ва инвестиция дастури асосида бунёд этилаётган  объектлар билан таништириб борамиз.

                

Илк таништирувимиз Жиззах шаҳрида янгидан қурилаётган 528 ўринли мактаб биноси ҳақида. Мазкур таълим муассасаси шаҳримиздаги Ҳамид Олимжон маҳалласи ҳудудида жойлашмоқда. Мазкур лойиҳа учун 990 миллион сўм  маблағ ажратилган. “Temurxon Asl Stroy ХК”томонидан бунёд этилаётган мазкур таълим даргоҳи жорий йилнинг август ойи 2 декадасида тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бунёд этилмоқда.

Жиззах шаҳар 4-сектор ҳудудида  яна бир инвестиция дастури амалга оиширлмоқда. “Обод” МФЙда жойлашган мазкур объект  “Ш.Рашидов тўқимачилик комбинати” МЧЖ ҳисобланади.  Хорижий ҳамкор Германия давлати кўмагида ташкил этилаётган мазкур тўқимачилик комплексини ташкил этиш учун жами 111 миллион АҚШ доллари қийматида маблағ ажратилган. Маълумотларга кўра ушбу объектни 2023 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ажратилган маблағнинг қарийб 80 миллиард сўми қурилиш-таъмирлаш ишларига сарфланди.

Лойиҳа президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция  дастурларини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашуви ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!