Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли қарори ижроси бўйича жорий йилнинг I-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда II-чоракда бажарилиши режалаштирилаётган ишлар тўғрисида
04 апрель 2022 г 1 230 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини, консолидация-лашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, қурилиш соҳасида назорат механизмларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, 2022 йил 1 мартга қадар Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган махсус саволнома асосида ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда жойларда янги объектларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш белгиланган бўлиб, топшириқ ижроси юзасидан 7 та тизим (Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш, Спорт, Маданият, Олий таълим ҳамда Иссиқлик таъминоти) бўйича 1 010 та объектлар хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижаларида:
591 та объектнинг ҳолати қониқарлилиги;
29 та объектга қўшимча бино қуриш лозимлиги;
184 та объект реконструкция қилишга муҳтожлиги;
172 та объект мукаммал таъмирга муҳтожлиги;
30 та объект жорий таъмирга муҳтожлиги;
83 та янги қуришга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу маълумотлар белгиланган тартибда Қурилиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Вилоят прокурори Ислом Джасурович бошчилигидаги Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби билан биргаликда Давлат дастурларини шакллантириш ва қурилиш-пудрат ишларини амалга оширишдан лойиҳаларни ишга туширишгача бўлган жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарори билан 2022 йил дастури доирасида 869млрд. сўм ҳисобига 146та (42 та йилдан йилга ўтувчи ва 104 та янги)объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганобъектлар штаблар томонидан хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижасида янгидан бошланувчи 104 та объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларисиз, шунингдек, пудратчини тендер савдолари ўтказмасдан белгиланган ҳолда қурилиш ишларини ўзбошимчалик билан олиб бориш ҳолатлари аниқланмади.
Янгидан бошланувчи объектлардан 85 таси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 73 тасидавлат экспертизаси ҳамда 47 тасикомплекс экспертизадан ўтказилди. 57 та объектлар электрон тендер савдоларини ўтказиш учун эълонлар берилиб, 3 та объектнинг пудрат ташкилоти аниқланди.
Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида вилоят штаби томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 25 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида 7 млрд. 93 млн. сўмлик қурилиш материаллари ва хизматлар нархлари асоссиз равишда ошириб кўрсатилганлиги, 18 та ҳолатда зарурий иш турлари смета ҳужжатларига киритилмаганлиги аниқланган.
Мисол учун, Зомин туманидаги "Бош тармоқ", "Чап тармоқ" ва "Ўнг тармоқ" каналларини реконструкция қилиш "O'ZSUVLOYIHA" АЖ томонидан буюртмачининг бошка ҳаражатлари билан 31 млрд. 869 млн. сўмга ишлаб чиқилган смета ҳужжатларида 807 млн. сўмлик иш турлари лойиҳада кўрсатилмаган ва иш ҳажмларига киритилмаган.
Шунингдек, ушбу объект бўйича ҳаражатлар нархлари тасдиқланган “Қурилиш материаллари каталоги” асосида шакллантирилмаганлиги оқибатида жами 2 млрд. 140 млн. сўмлик қурилиш материаллари ва хизматлар нархлари ошириб кўрсатилганлиги аниқланиб, биргина шу объектдан 2 млрд. 140 млн. сўм иқтисод қилинди.
Шу каби, Зафаробод туманидаги "Мустақиллик”, “Ҳ.Олимжон” ва “Беруний" ҳудудларида суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича “Файзли иншоат” МЧЖ томонидан 2 млрд. 747,2 млн. сўмга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари 398,7 млн. сўмга, Бахмал туманидаги
78-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича “Файзли иншоат” МЧЖ томонидан 5 млрд. 715,2 млн. сўмга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари 126,8 млн. сўмга ошириб кўрсатилган.
Ажратилган лимитдан ошиб кетган маблағни иқтисод қилиш мақсадида иш ҳажмлари ва турлари буюртмачи ҳамда лойиҳа ташкилоти томонидан қайта кўриб чиқилиб, 5 млрд.
724 млн. сўмга камайтирилди.
Шу билан бирга, селектор йиғилишида берилган топшириққа асосан вилоят штаби аъзолари билан биргаликда Қурилиш бош бошқармаси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК мутахассислари жалб қилинган ҳолда объектлар учун ишлаб чиқилган лойиҳа – смета ҳужжатлари ҳамда 43 та тендерга қўйилган қайта ўрганиб чиқилди.
2 та объектлар бўйича 2 млрд. 556,1 млн. сўм иқтисод қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, Республика штабидан ушбу объектларни экспертизадан ўтказиш жараёнларда берилган таклифлар ҳисобга олинишида амалий ёрдам сўралди.
Шунингдек, Бош прокурор раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан сўнг янгидан бошланувчи объектлардан 19 таси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди, 24 тасининг давлат экспертиза кўригидан ўтказилиб, хулоса олиш учун тайёрланди.
Ўрганишларда, нотўғри қўлланилган қурилиш нормаларини бартараф этиш натижасида 128,3 млн. сўм маблағ иқтисод қилиб қолинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!