Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси олис ва чекка ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва тиббиёт ходимлари бўйича маълумот берди
21 февраль 2022 г 1 225 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сонли қарорининг 8-банди ижроси юзасидан қуйдаги ишлар амалга оширилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни билан бошқарма томонидан “ish.mehnat.uz” сайтига доимий жойлаштирилиб келинмоқда.
Олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” дастурини самарали амалга ошириш мақсадида Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сон “Иттифоқ” оилавий поликлиникасига Акрамов Акбар Шомирзаевич, Юлдашев Улуғбек Азиз ўғли, Фориш туман тиббиёт бирлашмасига қараши “Еримбетов” оилавий шифокорлик пунктига Аметов Ойбек Адилбой ўғли, Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бахмал” оилавий шифокорлик пунктига Дувланов Ҳамид Шодмонқуловичлар билан шартномалар тузилган.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30,0 млн.сўмдан жами 120,0 млн.сўм бир марталик тўловлари амалга оширилди. Бир нафари уй-жой билан таъминланди. Бир нафарига белгиланган тартибда ижара маблағи тўлаб берилмоқда. Икки нафари ўз уйидан қатнаб ишламоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!