Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди
26 декабрь 2020 г 960 Комментарии: 0
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий - санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, ушбу фармоннинг Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз ОАВ ходимлари, ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари, блогерлар иштирок этдилар.
Матбуот анжуманини вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Адилов кириш сўзи билан очди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова фармоннинг мазмун моҳияти, уни Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш тизимида бажаралиши тўғрисида маълумот берди.
Ушбу фармоннинг 1 иловасига асосан вилоятимизнинг Жиззах шаҳри ва Мирзачўл тумани янги профилактика ва патронаж тизими устувор равишда жорий қилинаётган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилган.
Матбуот анжуманида ушбу тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳам фармон асосида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бердилар.
Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига вилоятимиз тиббиёти мутасаддиларидан жавоб олдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!