Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги тайинланган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарини вилоят ҳокими таништирди
16 октябрь 2020 г 4 266 Комментарии: 0
Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Махмудова Озода Жавлановна тайинланди.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Махмудова Озода Жавлановнани соҳа ходимларига таништирди.
Махмудова Озода 1975 йилда Фарғона вилоятида туғилган бўлиб, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт соҳасида акушер-гинекология йўналишида фаолият юритган. Тайинловдан аввал 2014 йилдан буён Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Шунингдек, учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига вилоят ҳокимлигига қарашли бўлган ва янгитдан таъмирланган олти қаватлик бинонинг биринчи қаватини фойдаланишга топширилишини таъкидлаб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!