» » Вилоят ҳокими Жиззах шаҳридаги мактабларни янги ўқув йилига тайёргарлиги ва олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Вилоят ҳокими Жиззах шаҳридаги мактабларни янги ўқув йилига тайёргарлиги ва олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

17 август 2022 г 872 Комментарии: 0

Маълумки таълим тизимига эътибор бутун дунёда биринчи галдаги масала сифатида доим қаралиб келган.Бугун мамлакатимизда Президентимиз томонидан таълимга хусусан, мактаб тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ўқувчиларни яхши ўқишлари учун жойлардаги мактабларда бунёдкорлик ишлари билан биргаликда, ўқитувчиларни таълим сифатини яхшилаш учун маошлари кўтарилмоқда.
Вилоятимизда ҳам бу борада ишлар тизимли тарзда йўлга қўйилиб, мактабларда таълим сифатини ошириш борасидаги ишлар бугунги кунда ўзининг юқори даражасига чиқиб бормоқда десак асло хато бўлмайди.

Биргина мисол мусатақиллигимизни ўтган 30 йилида вилоятимизнинг маркази бўлган Жиззах шаҳрида жуда ҳам қисқа фурсатларда 5 та янги мактаблар қурулиб ҳамда таъмирланиб, 5148 та ўқувчиларга фойдаланишга топширилиши каби тарихий воқеа ҳали кузатилмаганлигини айтиш жоиздир.

Жумладан, Жиззах шаҳрида шу йилнинг ўзида Президентимизнинг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарорига асосан Заргарлик маҳалласида янги 990 ўринли мактаб ва “Olmazorsiti” массивида 1680 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб октябрь-ноябрь ойларида фойдаланишга топширилса, Ҳамид Олимжон маҳалласидаги янгидан бунёд этилган 528 ўринли таълим муассасасида бошланаётган ўқув йилида дарслар ўтила бошлайди.
Шу билан биргаликда, 2022 йилнинг ўзида Сангзор маҳалласидаги 1-мактабга 990 ўринли қўшимча 4 қаватли ўқув биноси, Ҳамид Олимжон маҳалласидаги 22-мактабга 960 ўринли 4 қаватли қўшимча ўқув биносини қуриш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, дастур асосида Амир Темур маҳалласидаги 23-мактаб тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Мазкур ишларнинг Жиззах шаҳрида амалга оширилиши билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Эргаш Салиев янгитдан барпо этилаётган мактаблардаги бунёдкорлик ишлари ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди.

Хусусан, юқорида айтиб ўтилган Жиззах шаҳридаги янги ва қўшимча бинолар қурилаётган мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бораётгани билан танишиб чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят халқ таълими раҳбари Дилфуза Садриддиновага вилоятда янги ўқув йилини юқори даражада бошлаш ва масъул ходимларга кўздан кечирилган бинолардаги айрим қурилиш-мантаж ишларига ўзгартириш киритиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!