» » Шароф Рашидов туманида Халқ таълими тизимида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилди

Шароф Рашидов туманида Халқ таълими тизимида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилди

05 август 2022 г 746 Комментарии: 0

Ш.Рашидов туманида Халқ таълими тизимида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бугун кўзни қувонтиради.

Маълумки республикамиз миқёсида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” хизмати инжиниринг компанияси директори Х.Хасанов ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова тумандаги мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Жумладан Ш.Рашидов тумани “Раваллиқ” маҳалласи ҳудудида янги умумтаълим мактабининг қурилиши ишлари бошлаб юборилган. “Файз барака классик” МЧЖ томонидан қурилаётган ушбу мактабнинг қуввати 1680 ўринга мўлжалланган. 

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” хизмати инжиниринг компанияси директори Х.Хасанов ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова туманнинг "Олмачи" МФЙ ҳудудида жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!