Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ таълими вазири Фориш туманидаги умумтаълим мактаблари янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди
31 июль 2021 г 1 101 Комментарии: 0
Республика халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Фориш туман ҳокими Икром Матиев ҳамроҳлигида тумандаги бир қатор умумтаълим мактабларини 2021 – 2022 янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Жумладан, дастлаб халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва туман ҳокими Икром Матиев “Хонбанди” маҳалласидаги 59-умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини атрофлича кўздан кечирди. Шу ерда мактабнинг иқтидорли битирувчи ўқувчиси Шоҳруҳ Эркинов билан суҳбатлашиб, унинг келажакдаги режалари билан қизиқди. Мактаб кутубхонасига турли адабиётлар жамламасини совға қилди.
Шунингдек, халқ таълими вазири тумандаги “Яссикечув” маҳалласидаги 72, “Гараша” маҳалласидаги физик-математикага ихтисослашган 80, шу маҳалладаги 78, “Қўлба” маҳалласидаги 12, “Нурак” маҳалласидаги 26-умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб, ўқитувчилар билан атрофлича мулоқот қилди, ўқув-тарбия ишларини янги босқичга кўтариш юзасидан тавсиялар берди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!