Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жиззах шаҳри мактабларидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
29 июль 2022 г 921 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда бугунги кунда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда.
Жумладан 1-сонли, 22-сонли, 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ишлар қизғин олиб борилмоқда. Вилоят хокими ҳузуридаги "Ягона буюртмачи" хизмати инженеринг компанияси директори Х.Ҳасанов ҳамда Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова ушбу мактабларда бўлиб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан шахсан танишди.
Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар, янгиланишлар ва 2022-2023 ўқув йилига тайёрларлик ишлари кўтаринки руҳда олиб борилмоқда.
Жиззах шаҳридаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2022-йил апрел ойида қўшимча 960 ўринли янги бино қурилиши бошланган ва ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу мактабда янги қўшимча бино қурилиши натижасида 1040 ўринга мўлжалланган мактаб 2000 ўринга етказилади.
Бошқарма бошлиғи Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида ҳам 990 ўринли мактаб биноси қурилиши танишди ва бир қатор камчиликларни тўғирлаш учун масъулларга топшириқ берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!