» » Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Aрнасойдаги мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Aрнасойдаги мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

04 август 2022 г 703 Комментарии: 0

Aйни кунларда республикамиз бўйлаб янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.


Aрнасой туман ҳокими Х.Aлимардонов ҳамда Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова Aрнасой туманидаги мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.


Тумандаги мактабларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш жараёнида 8-сонли ИДУМда ўқувчиларга кўплаб қулайликлар яратилган аммо айрим таъмирлаш ишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозимлиги маълум бўлди ва қурилиш таъмирлаш ишларига масъул бўлган ташкилотга уларни зудлик билан бартараф этиш учун топшириқлар берилди.


Шундан сўнг тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби кўздан кечирилди. Мактабда барча шарт-шароитлар ташкил қилинган бўлиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилган.


2-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили бошланишини интизорлик билан кутаётган болажонлар учун янги китоб жамланмалари тарқатишга тайёр ҳолга келтирилмоқда.


Навбат туманининг 12-сонли мактабидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш бўлди.

Танишиш давомида 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида қаровсиз ётган бинони туман масъуллари билан келишган ҳолда ёшларни касбга йўналтириш марказини ташкил қилиш таклифи берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!