» » Жиззах вилояти ҳокими "Билимлар куни" тадбирида қатнашиб, биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йили учун Президент совғаларини топширди

Жиззах вилояти ҳокими "Билимлар куни" тадбирида қатнашиб, биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йили учун Президент совғаларини топширди

06 сентябрь 2021 г 2 334 Комментарии: 0

Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Жиззах вилоятининг ҳар бир ҳудудида энг чекка қишлоқлардан тортиб, туман (шаҳар) марказларидаги барча 550 та умумий ўрта таълим мактабларида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида "Билимлар куни" кенг нишонланди. Ўтказилган тадбирларда сектор раҳбарлари ва вилоят ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

2021-2022 ўқув йилида 1-синфларга жами 24 743 нафар ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, бу ўқувчиларнинг барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.


Жумладан, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам Зарбдор туманидаги "Заиф эшитувчи" болалар махсус мактаб интернатининг "Билимлар куни" тадбирида иштирок этди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев махсус мактабнинг 1-синф ўқувчиларига "Президент совғалари"ни топширди. Сўнгра махсус мактаб интернати ўқувчиларининг бадиий чиқишлари меҳмонларга ҳавола этилди.

Мазкур тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова ҳам иштирок этди ва "Мустақиллик" дарсини ўтиш орқали янги ўқув йилининг дарс жараёнларини бошлаб берди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими Эргаш Салиев оммавий ахборот воситалри вакиллари ва блогерлар балан учрашуви ташкил этилиб очиқ мулоқот ташкил этилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!