Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг расмий очилиш маросими ўтказилди (видео)
12 ноябрь 2021 г 2 563 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳрида Янги Ўзбекистон келажагини мустаҳкам яратишга пойдевор бўладиган илм маскани Президент мактабининг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Расмий очилиш маросимиида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, сенат аъзолари, депутатлар, халқ таълими вакиллари вилоят ҳокими ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Мустақиллигимизнинг кейинги беш йили Ўзбекистон тарихига халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзи учун, айниқса, келажак истиқболни аниқ белгилаб олишимизга асос бўладиган, мутлақо янги, кенг кўламли, улуғ мақсадлар ва ғояларни ўзида жамлаган ислоҳотлар тўлқини билан кириб келди.
“Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур сўзлари Янги Ўзбекистон ҳаётида давлат ташаббуслари, устувор эътибор ва ғамхўрлик аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга қаратилаётганидан далолат беради.
Қайд этиш керак, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни мана шу мақсаадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори халқ таълими тизимидаги янгиланишлар кўламини кенгайтириб юборди. Мазкур Қарорга асосан республикамизда ташкил этилган илк Президент мактаблари кўплаб иқтидорли ёшларга ўз қучоғини очди.
Жиззах шаҳрида 144 нафар иқтидорли ўқувчиларни ўз бағрига олган, барча шарт-шароитларга эга замонавий Президент мактаби расман ўз фаолиятини бошлади.
Президент мактабининг 144 нафар ўқувчиси вилоятимиз мактабларидаги 260 минг нафарга яқин ўғил-қизларимиз орасидан энг сараси, билимдони, иқтидорлиси сифатида бу ер таълим-тарбия олишади.
Алоҳида эътиборли жиҳати шуки, қисқа фурсат ичида 70,7 млрд.сўм бюджет маблағлари эвазига бунёд этилган мазкур муассасада ўқувчилар учун 120 ўринли ошхонада барча шароитлар яратилган. 50 ўринли мактаб кутубхонасида 9500 дан зиёд энг сара китоб ва қўлланмалардан иборат фонд мавжуд.
Мактабдаги ўқув-тарбия жараёнлари халқаро Кембридж Эссессмент Интернейшнл Эдикейшн (Cambridge Assessment International Education) таълим системаси ва маҳаллий таълим тизимимиз интеграциялашган ҳолда ташкил этилган.
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг иқтидори, аниқ фанлар ва технологияларга қизиқиши, яратувчанлик салоҳиятини ўстиришга хизмат қиладиган робототехника, моделлаштириш, креатив ижод тўғараклари, физика, кимё, биология каби табииий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштириш имконини берадиган лаборатория хоналари ташкил этилган.
Жиззах шаҳридаги Президент мактабида Филлипиндан 3 нафар, Ҳиндистондан 2 нафар, Хорватия, Покистон,Буюк Британия ва Шотландиядан 1 нафардан жами 9 нафар хорижлик малакали ўқитувчи ёшларга таълим беришади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!