» » Фориш туманидаги маҳаллага ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

Фориш туманидаги маҳаллага ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

10 март 2023 г 525 Комментарии: 0

Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида ичимлик сув тармоғи тортилмоқда. Ушбу ичимлик сув тармоғининг умумий узунлиги 21 километр бўлиб, 5 та сув иншооти ҳам бунёд этилади. Айни кунда сув қувурларини ётқизиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Мазкур ичимлик сув тармоғини бунёд этиш учун “Сув таъминот ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бош пудратчи этиб тайинланган.
Қурилиш ишларини “Сарвиноз люкс транс” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари амалга оширишмоқда.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!