Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишдаги “Сайёд” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишлар амалга оширилмоқда
09 сентябрь 2022 г 597 Комментарии: 0
Фориш туман 3-сектор ҳудудидаги “Сайёд” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳаллани ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури доирасида 75 дона яроқсиз ҳолга келиб қолган электр ҳаво линиялари алмаштирилиб, улар ўрнига 75 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,2 км. янги электр тармоқлари тортилиб, 1 та трансформатор пункти қурилади. 3 км. ички йўлларга асфальт қоплама ётқизилади, 6 км. ички йўлларга қум-шағал тўкиб текисланади. 0,8 км. табиий газ тармоғи, 2 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади. 1 та тиббиёт муассасаси мукаммал таъмирланиб, маҳалла биноси бунёд этилади. Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2 та қудуқ қазилиб, 4 километр ичимлик сув тармоғи тортилади.
3 километр пиёдалар йўлаги, 30 та тунги ёритгичлар ўрнатилади, 524 та уй-жойлар таъмирланади.
Бундан ташқари маҳалла тадбиркорлари томонидан 4 та савдо, 3 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 8 та кичик турдаги ишлаб чиқариш объектлари бунёд этилади.
Айни кунда бу борадаги ишлар изчил амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Назаров томонидан мунтазам назорат қилиб бориляпти.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!