» » 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш тўғрисида

2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш тўғрисида

26 февраль 2022 г 1 706 Комментарии: 0

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 23 та қишлоқ ва 3 та маҳалла танлаб олинган.

Ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича 2022 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Жумладан, ички йўлларни яхшилаш(43,6 млрд сўм) доирасида жами жами 287,4 км йўллар таъмирланади, шундан 88,6 км йўлда асфальт-бетон, 42,6 км йўлда цементобетон ва 156,3 км тупроқ йўлда шағал ётқизилади.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (54,3 млрд сўм) бўйича қишлоқ ва маҳаллада жами 191,3 кмтармоқ ҳамда 47 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади.

Ирригация тизимини ривожлантириш(0,9 млрд сўм) доирасида жами 7,6 км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Электр таъминотини яхшилаш (11,5 млрд сўм) бўйича жами 84,9 км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 48 та трансформатор ўрнатилади ва алмаштирилади, 2 065 та таянч устунлари ҳолати яхшиланади.

Газ таъминотини яхшилаш(0,9 млрд сўм) бўйича жами 11 км газ тармоқлари ҳамда 48 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади, аҳолига 1 135 та газ баллони етказиб берилади.

Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (0,2 млрд сўм) доирасида жами 33,2 км алоқа тармоғи таъмирланади.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (37,7 млрд сўм) доирасида 4 та боғча, 16 та мактаб, 15 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

Маҳалла объектларини ривожлантириш (5,9 млрд сўм) бўйича 17 та маҳалла бинолари қурилади ва таъмирланади.

Транспорт (775 млн сўм) ва чиқиндилар билан ишлаш (395 млн сўм) инфратузилмасини яхшилаш доирасида 7 та автобекат қурилиб, таъмирланади, 5 та чиқиндихона яхшиланиб, жойларга 52 таянги турдаги модул, контейнер ва ўрналар ўрнатилади.

Ҳудудларни ободонлаштириш(9,2 млрд сўм) доирасида жами 27,6 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 912 та тунги ёритиш тизими яхшиланади.

Уй-жой фондини ривожлантириш (13,2 млрд сўм) бўйича жами 4 023 та якка тартибдаги ва 13та кўп квартирали уй-жой таъмирланади, янги тартиб бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратиш ишлари давом эттирилади.

2022 йилда 232,6 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштиришга:

а) республика бюджетидан – 127,1  млрд сўм (54,6 фоиз);

б) маҳаллий бюджетдан – 48,6 млрд сўм (20,9 фоиз);

в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 12,7 млрд сўм (5,4 фоиз);

г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 29,9 млрд сўм (12,9 фоиз);

е) кредитлар ҳисобидан–14,4 млрд сўм (6,2 фоиз)йўналтирилади.

Юқоридагиларга асосан, манзилли дастурларнинг ижросини тизимлиташкил этиш, белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини таъминлаш назоратга олинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!