» » Янги қиёфага кираётган Пахтакор тумани

Янги қиёфага кираётган Пахтакор тумани

08 июль 2021 г 614 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар натижасида Янги Ўзбекистоннинг олис маҳалла ва қишлоқлари ҳам замонавий қиёфага кирмоқда. 50 фоиз аҳолимиз истиқомат қилиб келаётган қишлоқлардаги юртошларимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалиб, қишлоқ ёшларининг эртанги кунга бўлган ишончи ортиб бормоқда.

Эътиборли томони ҳар доим пахтакорлик сайловчилар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда маҳалларлардаги ички йўллар, электр ва газ таъминоти, қишлоқлардаги тиббий хизмат сифати пастлиги ҳамда инфратузилманинг йўқлиги борасида кўплаб мурожаатлар билдирилар эди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида туманнинг ҳам кўплаб маҳалла ва қишлоқларни қиёфаси тубдан яхшиланиб, фуқароларимиз учун муносиб турмуш шароити яратилган фаровон ва обод манзилларга айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сектор раҳбарлари ўз ҳудудида бажарилаётган ишлар бўйича маҳаллий кенгашларда ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот бериши зарурлиги айтилган эди.

Айни кунларда Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти, ижтимоий соҳа объектларини реконструция қилиш, йўл бўйларига тунги ёриткичларни ўрнатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар ҳам жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Жумладан, турли тўпланиб қолган чиқиндилар махсус транспортлар орқали олиб ташланиб, гуллар, мевали ва манзарали дарахт қўчатлари ўтказилиб ободонлаштирилмоқда.

Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, талон-торож қилиниши, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Пахтакор тумани ҳокими Ш.Бабаев “Обод қишлоқ”га маъсул мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан суҳбатлар олиб борди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу сабабли, бу йилги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ишлар янги ёндашувлар асосида амалга оширилмоқда. Мақсад, давлат дастурига киритилган ҳудудларнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишига ҳисса қўшишдир.

Пахтакор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!