Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманининг Чинобод маҳалласи обод гўшага айланмоқда
07 февраль 2022 г 618 Комментарии: 0
Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бу борада Арнасой туманида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун тумандаги Чинобод ва Ғ.Ғулом маҳаллалари шароити қолганларга нисбатан оғир маҳаллалар танлаб олинди.
Уларда энг аввало, маҳалла аҳолисининг кундалик турмуш шароитида муҳим бўлган йўл, электр энергияси, газ ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифо масканлари, кўчалар, кўплаб аҳоли хонадонлари таъмирлана бошланди.
Арнасой тумани Чинобод маҳалласи учун 5 млрд 147 млн. 160 минг сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Жумладан маҳаллада электр энергияси барқарор етказиб берилиши юзасидан 2.4 км электр тармоқларини тортиш, 53 та таянч устунлари ҳолатини яхшилаш, 2,2 км пиёдалар йўлакчаси қурилиши ва 25 та тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, 5 км ички йўлларнинг аҳволи яхшилаш, 20 та янги газ балонларни етказиб берилиш, 1,4 км янги оптик толали алоқа ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастурлар ижросини таъминлаш доирасидаги ҳаракатлар энг аввало, инсон қадри учун, халқимизнинг эртанги кунидан умид қилиб эмас, балки, бугунидан рози бўлиб яшаш имконини бермоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!