» » Зоминда имтиёзли кредит олиб тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аёллар билан учрашув ўтказилди

Зоминда имтиёзли кредит олиб тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аёллар билан учрашув ўтказилди

16 март 2023 г 529 Комментарии: 0

Зомин туманида “Аёллар дафтари” 4-босқич 1- ва 2-тоифа рўйхатидаги хотин-қизлар билан Жиззах вилияти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари С.Бекмуродова, “Халқ банки” туман филиали аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари М.Воҳидова, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Жумладан, тумандаги “Бирлик” МФЙда ўтган учрашувда имтиёзли кредит олиб тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаганда нималарга аҳамият бериш кераклиги, банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитларнинг қулайликлари ва уларни ўз вақтида қайтариб тўлаш кераклиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!