Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўмак кўрсатилмоқда
17 ноябрь 2022 г 601 Комментарии: 0
Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга кўмак кўрсатилмоқда.
Жумладан, 46 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар уй-жойларини таъмирлаш мақсадида уларга 270 миллион сўмлик қурилиш материаллари тарқатилди.
Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 82 нафар “Аёллар дафтари”да бўлган хотин-қизлар молиявий қўллаб-қувватланиб, уларга тижорат банкларининг 952 миллион сўм кредит маблағлари берилди.
Кредит маблағлари олган хотин-қизлар чорвачилик, томорқада иссиқхона ташкил этиш, ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ўз оилалари даромадларини оширишга интилмоқдалар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!