Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда
28 июнь 2022 г 540 Комментарии: 0
Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Эркин Умурзаков, Фориш туман жиноят суди раиси Салим Ботировлар томонидан “Осмонсой” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг асосий муаммолари иш билан таъминлаш, касаллиги юзасидан даволаниш харажатларига маблағ топиш, уй-жой билан таъминланишда ёрдам бериш, мерос уй-жойни тақсимлаш, болани тарбиясига олиш, алимент ундириш масалаларида мурожаатлар бўлди.
Қабул давомида жами 11 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларни ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди. Ишчи гуруҳ тадбир ниҳоясида жойларга ҳам бориб фуқаролар билан мулоқот қилишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!