Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятига олий таълим соҳасида хорижлик эксперт ташриф буюрди
01 ноябрь 2018 г 2 826 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Жиззах вилоятига олий таълим соҳасида хорижлик эксперт Д.Салми 2 кунлик ташриф билан бўлди.
Дастлаб, вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Э.Салиев билан хорижлик эксперт Д.Салми ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда вилоятда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд шароитлар ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Шундан сўнг, эксперт Жиззах Давлат педагогика институтига ташриф буюрди. Институт конференция залида профессор, ўқитувчилар билан учрашув ташкил этилди ҳамда муассасадаги факультетлар ҳамда ахборот ресурс маркази билан таништирилди.
Шунингдек, Жиззах Политехника институтига ҳам ташриф амалга оширилиб, у ерда институт янги ўқув биносида жойлашган ер усти транспорти тизимлари, Электро энергетика, химия кафедраларининг ўқув ҳамда лаборатория хоналари, институтнинг маданият саройи ва ошхонаси, спорт комплекси ва институтнинг асосий биносидаги ўқув лаборатория хоналари билан таништирилди.
Меҳмоннинг вилоятга ташрифи давомида Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан, хусусан, Хамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб интернати, Мустақиллик кўчасидаги бунёдкорлик иншоотлари ҳамда Жиззах эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар кўрсатилди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Д.Салми Ғаллаорол ва Зомин туманларида бўлди. Ғаллаорол туманидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.
Шунингдек, Зомин туманидаги тиббиёт коллежи фаолияти билан яқиндан танишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!