Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Шодлик узуми” боғдорчилик фермер хўжалиги аъзолари 22 гектар майдонда 10,3 гектар ток, 4 гектарда анор ва 5 гектар ерда турли мевали дарахтлар парваришламоқда.
Жорий йилда 10 нафар доимий, 50 нафар мавсумий ишчилар ёрдамида илк ҳосилнинг ўзидаёқ узумдан 10 тонна, анордан эса 1 тонна ҳосил йиғиб олинди.
Хўжалик ишчилари қўшимча даромад сифатида ток қатор ораларидан унумли фойдаланиб, дуккакли экинлар экишган.
– Бу йил узум ва анордан илк ҳосилнинг ўзидаёқ ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ ҳосил олдик, – дейди фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Элдор Қаршибоев. – Келгусида яна 2 гектар майдонда узумнинг “Кишмиш Сўғдиёна” навини экишни режалаштирганмиз. Кейинчалик бир қатор давлатларга экспорт қилмоқчимиз. Олинган даромаддан ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш учун совутгич барпо этишни ҳам йўлга қўямиз.