Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда “Конституциявий ислоҳот жараёни” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди
28 март 2023 г 484 Комментарии: 0
Мирзачўл тумани оила ва хотин-қизлар ҳамда адлия бўлимлари томонидан ҳудуддаги барча 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари учун “Конституциявий ислоҳот жараёни” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда туман адлия бўлими бошлиғи Азиз Аминов томонидан мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрелида ўтказилиши белгиланган умумхалқ референдуми ва уни ўтказиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди ва конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!