Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Аёллар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
17 март 2022 г 887 Комментарии: 0
Семинар вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, маданият бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида қабул қилинганлиги ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг турлари ва кўринишлари бўйича жавобгарлик ва масъулиятни оширишдан иборат.
Семинар давомида туман юридик марказ ходимлари томонидан зарбдорлик хотин-қизларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар бўйича ҳам атрофлича маълумотлар берилиб, иштирокчиларга юридик хизматлар ҳам кўрсатилди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!