Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги театрда аёллар учун психологик тренинг ўтказилди
25 февраль 2019 г 2 599 Комментарии: 0
Жиззах вилоят мусиқали драма театри хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан “Аёллар психологияси асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Вилоят “Қалб Нури” маркази, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирга Жиззах шаҳридаги коллежларнинг ўқувчи қизлари ҳамда турли вазиятларга учраган
хотин-қизлар таклиф этилдилар.
Семинар-тренинг давомида вилоят “Қалб нури” марказининг психологлари Х.Хаиталиева ва Л.Эсановалар аёллар психологияси ҳамда соғлом ва мустаҳкам оиланинг асослари, хотин-қизлар ўртасида учраётган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли маслаҳатлар бердилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!