Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
27 октябрь 2018 г 2 941 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик (UNFPA) жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Универсал даврий ҳисобот тайёрлаш ва БМТнинг “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги (CEDAW) Конвенцияси юзасидан Қўмита тавсияларини бажаришда ҳудудий бўлимлар миқёсида қарор қабул қилувчи шахслар салоҳиятини мустаҳкамлаш тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Универсал даврий ҳисобот тайёрлаш ва БМТнинг “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги “CEDAW” Конвенцияси юзасидан Қўмита тавсияларини бажаришда ҳудудий бўлимлар миқёсида қарор қабул қилувчи шахслар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ориентацион учрашув ўтказиш, шунингдек, оиладаги зўравонлик аломатлари ва унинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш бўлди.
Тадбир давомида тренинг иштирокчилари юқорида қайд этилган халқаро ва миллий ҳужжатлар билан танишдилар ҳамда БМТнинг (CEDAW) Қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси томонидан тақдим этилган бешинчи даврий маърузасига доир якуний тавсиялар юзасидан тасдиқланган “Миллий ҳаракатлар режаси”да белгиланган вазифаларни ижросига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадбирда сўз олганлар “CEDAW” Конвенция тавсияларини бажаришда, мониторинг қилиш ва ҳисобот беришда асосий вазифалари тўғрисида жамоатчилик, ёшлар, аёллар ва жамоат ташкилотлари хабардорлигини ошириш, шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари , жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг даврий ҳисоботини сифатли амалга оширишда манфаатдор вазирликлар салоҳиятини ошириш тўғрисида таъкидлаб ўтдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!