Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туман хотин-қизлар қўмитаси раиси сайланди
23 октябрь 2018 г 3 951 Комментарии: 0
Фориш тумани 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман хотин-қизларқўмитасинингVI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизларқўмитаси раиси Гулнора Исмоилова «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли ва 2 февралдаги «Хотин-қизларниқўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон фармонлари ижросини таъминлаш борасида туман хотин-қизлар қўмитаси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида» маъруза қилди.
Ҳисобот даврида хотин-қизлар қўмитаси саъй-ҳаракати билан 67 та оилавий ажримлар, 7 нафар қизларнинг эрта турмуш қуришларининг олди олинди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш борасида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2016 йилда 98 нафар, 2017 йилда 122 нафар, 2018 йилнинг ўтган ойлари мобайнида 88 нафар хотин-қизлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича тадбиркорликка йўналтирилиб, рўйхатдан ўтказилди. 2014 йилда 51, 2015 йилда 62, 2016 йилда 79, 2017 йилда 214, 2018 йилнинг ўтган ойлари давомида 107 нафар хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ажратилди. Хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилиб, жорий йилнинг ўтган ойлари давомида 60 нафар хотин-қиз ушбу курсларда таҳсил олди. «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида 3 нафар аёл тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги топшириғига асосан маҳаллаларда яшовчи 64 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар рўйхати 4 та сектор кесимида шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тикув машиналари билан таъминланди.
Шунингдек, маърузачи ўз сўзида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш,ҳуқуқларини ҳимояқилиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.
Конференцияда маъруза юзасидан музокараларда «Фориш тонги» газетаси бош муҳаррири Рашид Каримов, тадбиркор аёллар уюшмаси раиси Зиёда Тўраева, туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов, ЎзХДП туман кенгаши раиси Норинсо Ирисовалар ҳам сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Конференцияда туман хотин-қизларқўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.
Конференцияда Гулнора Исмоилова бир овоздан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.
Шунингдек, конференцияда вилоят хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги конференциясига делегатлар ҳам сайланди.
Конференция ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизларқўмитаси раиси Назира Мухторова иштирок этиб, хотин-қизлар қўмитаси олдида турган вазифаларҳақида сўз юритди.
Конференцияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорларқабул қилинди.
Баҳрулло САЙПУЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!