Жиззах вилояти ҳокимлиги » Раҳбарият » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ, ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ
22 март 2018 г 17 525 Комментарии: 0
Телефон: 0 (372) 226-31-88
E-mail: 2263188@inbox.uz
Меҳнат фаолияти: 09.03.2022 йилдан
Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг душанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.
Мухторова Назира Абдусаттаровна ҳақида тўлиқ маълумот
Мухторова Назира Абдусаттаровна 2020 йил 19 февралдан Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари. 1966 йил 6 февралда Жиззах (ҳозирги Ш.Рашидов) туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1988 йил Тошкент Халқ хўжалиги институтини ва Ўзб.Респ.Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси Олий Бизнес мактабини 2019 йилда тамомлаган, магистрлик даражага эга. Йўналиши молия ва банк иши маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
1984-1984 йй. – Жиззах вилояти Пиллачилик бирлашмаси иқтисодчиси
1984-1987 йй. – Жиззах устки трикотаж фабрикаси ёшлар қўмитаси сектори мудири
1987-1990 йй. – Жиззах вилояти матлубот савдо уюшмаси иқтисодчиси
1990-1993 йй. – Жиззах (ҳозирги Ш.Рашидов) тумани матлубот жамияти раиси ўринбосари
1993-1993 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси
1-тоифали иқтисодчиси
1993-1997 йй. – Жиззах вилояти истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
1997-2001 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги индустрияни ривожлантириш, истеъмол бозори мажмуи масалари бўйича котибият бош мутахассиси
2001-2002 йй. – Жиззах вилояти ҳокимлиги ижтимоий масалалари бўйича котибият мудири
2002-2005 йй. – Жиззах вилояти ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бошлиғи ўринбосари
2005-2009 йй. – Жиззах вилояти уй-жой мулкдорлари ширкатлари «Коммунал хизмат» уюшмаси раиси ўринбосари
2009-2017 йй. – Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
2017-2018 йй. – Жиззах шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
2018-2020 йй. – Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
2020-2022 йй.-ҳ.в Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
2022 йй.-ҳ.в Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!