Жиззах вилояти ҳокимлиги » Раҳбарият » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ
22 март 2018 г 19 847 Комментарии: 0
Ҳасанов Ҳамиджон Алишер ўғли
Телефон: 0 (372) 226-31-33, 226-58-92
E-mail:jizqurilishv@umail.uz
Меҳнат фаолияти: 19.01.2021 йилдан
Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг пайшанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.
Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг мажбурият ва вазифалари
Қуйидагилар вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;
- вилоятда саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
- маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;
- вилоятда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
- шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
- капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
- пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
- муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
- кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
- аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;
- саноат корхоналари, қурилиш бирлашмалари, компаниялари, ихтисослашган қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ташкилотлари, коммуникация, транспорт, алоқа, ёқилғи, энергетика таъминоти ташкилотлари, ободонлаштириш ташкилотлари, давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ўзига тегишли вилоят комиссияларига бевосита раҳбарлик қилади.
Ўз вазифалар тақсимоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.
Ҳасанов Ҳамиджон Алишер ўғли 1992 йил 18 августда Жиззха вилояти Жиззах туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2017 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги қурувчи-муҳандис.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!