Жиззах вилояти ҳокимлиги » Раҳбарият » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ
22 март 2018 г 15 863 Комментарии: 0
Савурбаев Акмал Абдумуминович
Телефон: 0 (372) 226-54-36
E-mail:
Меҳнат фаолияти: 01.08.2022 йилдан
Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг душанба куни соат 15-00 дан 18-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.
Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосарининг мажбуриятлари
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, вилоят ҳокимлигининг иш тартиби (Регламенти) ҳамда мазкур вазифалар тақсимоти асосида фаолият кўрсатади.
Туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳамда жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтиради.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг туманлар ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, ёшлар сиёсати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари ва бошқа раҳбарлик ҳужжатларининг ижросини ташкил қилиш ҳамда бажарилишини назорат қилиш;
-“Ёшлат иттифоқи” вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари тизимида ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш борасида ишларни ташкил этади;
-ёшларга оид давлат сиёсати доирасида фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш;
-давлат, хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарларининг, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
-фаолияти ёшларга оид давлат сиёсати вазифаларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг ишини жонлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
-бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи билан ҳамкорликда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан шуғулланади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг:
-ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия;
-Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Қуйидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ масалаларнинг кўриб чиқилишини таъминлайди ва амалий ёрдам кўрсатади:
-“Ёшлар иттифоқи” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими;
-вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланганларни ижтимоий ҳимоялаш кўникма маркази;
-вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси”;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; -бошқа алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!